Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 июндан Ўзбекистонда нималар ўзгаради? Электр, газ тарифлари, солиқлар ва янги қоидалар кучга киради

01.06.2026 09:19

11

Энг аввало, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади. Шу билан бирга, амалдаги табақалаштирилган тариф тизими сақланиб қолади. Маиший истеъмолчилар учун ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси 650 сўмдан, табиий газ эса иситиш мавсумида 500 куб метргача ва бошқа мавсумларда 100 куб метргача 1 100 сўмдан ҳисобланади.

2026 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда иқтисодиёт, солиқ, қурилиш, экология, фармацевтика ва бошқа соҳаларга оид бир қатор муҳим ўзгаришлар кучга киради.

Энг аввало, аҳоли учун электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилади. Шу билан бирга, амалдаги табақалаштирилган тариф тизими сақланиб қолади. Маиший истеъмолчилар учун ойига 200 кВт/соатгача электр энергияси 650 сўмдан, табиий газ эса иситиш мавсумида 500 куб метргача ва бошқа мавсумларда 100 куб метргача 1 100 сўмдан ҳисобланади.

Тадбиркорлар учун ҳам муҳим янгилик бор. ҚҚС ва даромад солиғини тўлашнинг умумбелгиланган тартибига ўтиш чегараси амалдаги 1 миллиард сўмдан қарийб 5 миллиард сўмгача оширилади. Бу кичик бизнес субъектларига қўшимча имкониятлар яратиши кутилмоқда.

1 июндан бошлаб меҳмонхона, кафе ва ресторанларда алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини нақд пулга сотишга яна рухсат берилади. Шунингдек, умумий овқатланиш соҳасида ходимларни қисқа муддатга — бир кунлик ёки бир ҳафталик шартномалар асосида расмий ишга қабул қилиш имкони пайдо бўлади.

Энергетика соҳасида эса кўмир нархини давлат томонидан белгилаш амалиёти бекор қилиниши режалаштирилган. Натижада маҳсулот нархи талаб ва таклиф асосида шаклланади.

Солиқ хизматида халқаро сертификат ва малакага эга ходимларга ҳар ой лавозим маошининг 100 фоизи миқдорида устама тўланади.

Экология соҳасида Угом дарёси бўйида қурилиш ишларига қатъий чекловлар жорий этилади. Дарёнинг соҳилбўйи ҳудудлари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида қурилиш, ер ишлари ҳамда сунъий иншоотлар барпо этиш тақиқланади.

Қурилиш соҳасида назорат ҳам кучайтирилмоқда. Йирик ижтимоий объектлар, кўп қаватли уйлар ва саноат корхоналари қурилиши онлайн камералар орқали кузатилади. Қўпол қоидабузарликлар учун пудратчилар билан бирга техник ва муаллифлик назоратчилари ҳам жавобгар бўлади.

Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларидаги ёшлар рақамли касблар ва хорижий тилларга ўқитила бошланади. Коррупциявий хавфи юқори лавозимларда ишлаётган ходимлар эса махсус диагностикадан ўтказилади.

Фармацевтика соҳасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имтиёзлар жорий қилиниб, халқаро сертификатлар олиш ва клиник тадқиқотлар ўтказиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Бундан ташқари, сув ва салқин ичимликлар учун хорижда берилган рақамли маркировка кодлари Ўзбекистонда ҳам тан олинади. Тадбиркорлар учун эса божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган