Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тадбиркорлар ихтиёрий равишда янги ҚҚС тизимига ўтиши мумкин

01.06.2026 11:06

17

Шунингдек, фармон билан 2027 йил 1 январдан бир қатор енгилликлар жорий этилади. Хусусан, алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилиб, БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

Президентнинг 2026 йил 26 майдаги ПФ–100-сонли фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий танлаш ҳуқуқи берилади.

Янги тартибга кўра:

🔹 ҚҚС ставкаси товар ва хизматларни реализация қилиш бўйича барча айланмалар учун 6 фоиз этиб белгиланади;

🔹 Фойда солиғи ставкаси 0 фоиз бўлади ҳамда ушбу солиқ бўйича ҳисобот топшириш мажбурияти бекор қилинади;

🔹 Харид қилинган товар ва хизматлар учун тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқи берилмайди.

Шунингдек, фармон билан 2027 йил 1 январдан бир қатор енгилликлар жорий этилади. Хусусан, алкоголь маҳсулотларини чакана сотиш ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бирлаштирилиб, БҲМнинг 10 фоизи миқдорида белгиланади.

Кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисоби ва солиқ маслаҳатчилари хизматларини жалб қилиш харажатларини икки баробар миқдорда чегириш ҳуқуқи ҳам берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган