Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Докторантларга оширилган стипендия, олимларга эса катта рағбат пули берилади

01.06.2026 12:20

17

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб докторантурага ажратиладиган давлат грантлари квотасининг камида 60 фоизи устувор илмий йўналишларга йўналтирилади. Ушбу ихтисосликларга қабул қилинган докторантлар учун дифференциал стипендия тизими жорий этилиб, улар базавий стипендиянинг 1,7 баравари миқдорида тўлов олади.

Президентнинг “Янги авлод илмий кадрларини тайёрлаш ва уларни аттестация қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони билан докторантура, илмий раҳбарлик ва илмий даража бериш тартибига қатор муҳим ўзгаришлар киритилди.

2026 йил 1 сентябрдан бошлаб докторантурага ажратиладиган давлат грантлари квотасининг камида 60 фоизи устувор илмий йўналишларга йўналтирилади. Ушбу ихтисосликларга қабул қилинган докторантлар учун дифференциал стипендия тизими жорий этилиб, улар базавий стипендиянинг 1,7 баравари миқдорида тўлов олади.

Шунингдек, тадқиқот ишлари учун зарур асбоб-ускуналар хариди мақсадида ҳар ой қўшимча маблағ ажратилади.

Фармон билан “Лойиҳа доирасида илмий даража” дастури ҳам йўлга қўйилмоқда. Энди докторантлар амалий тадқиқот лойиҳалари доирасида PhD даражасини олиш имкониятига эга бўлади. Илмий раҳбарлар эса тайёрлаган стажёр-тадқиқотчи ёки докторант ўз вақтида ҳимоя қилса, бир марталик йирик рағбатлантирувчи тўлов олади.

Энг муҳим янгиликлардан бири — 2027 йил 1 январдан илмий даражалар бериш жараёнидаги бир қатор бюрократик талаблар бекор қилинишидир. Жумладан, мустақил изланувчилардан ташқари барча талабгорлар учун чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади.

Шу билан бирга, диссертация мавзусини рўйхатдан ўтказиш, автореферат чоп этиш, етакчи ташкилотда муҳокама ўтказиш, айрим ҳолатларда монография нашр қилиш ва бошқа бир қатор ортиқча тартиб-таомиллар ҳам тугатилади.

Эндиликда ҳимоя қилинган диссертация бўйича илмий кенгаш қарори Олий аттестация комиссияси томонидан қайта тасдиқланмайди. Илмий кенгашларнинг фаолияти эса махсус рейтинг тизими асосида баҳоланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган