Жаҳон чемпионати бошланишидан аввал Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ бугун Канада миллий терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди.
Ушбу назорат ўйинида вакилларимиз мусобақа мезбонига 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди
Энди Каннаваро шогирдлари мундиал олдидан сўнгги назорат учрашувини 8 июнь куни Нидерландия терма жамоасига қарши ўтказади.

