Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Эбола вируси Ўзбекистонга хавф солмаяпти — Санэпидқўм

02.06.2026 17:06

7

Эбола вируси — инфекцияси жиддий касаллик бўлиб, айниқса Африка қитъасида тез-тез учрайди. Бу вирус касалланган ҳайвонларнинг қон, нажас, сийдик, тер, сўлаги ва бошқа тана суюқликлари орқали юқиши мумкин. Эбола вируси инфекциясини даволашнинг ўзига хос усули йўқ, инфекцияланган одамларни даволаш эса симптоматик терапия билан амалга оширилади.

Эбола вируси Ўзбекистонга хавф солмаяпти. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хабар берди.

Қўмита хабарида қайд этилишича, ушбу касаллик Ўзбекистонда тарқалиш хавф паст ҳисобланади. Касалликни мамлакатга кириб келишини олдини олиш мақсадида, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси мутахассислари томонидан давлат чегараларида кириб келаётган фуқаролар тиббий кузатуви олиб борилмоқда.

“Мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор”, дейилади хабарда.

Шу ўринда фуқаролардан Эбола вируси фаол тарқалган мамлакатлар ва минтақаларга саёҳат қилмасликни сўралди. Эбола вируси касалланган одам ёки ҳайвоннинг биологик суюқликлари билан тўғридан тўғри мулоқот орқали юқади. Шу сабабли қўмита қуйидаги тавсияларга амал қилишга чақирди:

ёввойи ҳайвонлар билан алоқа қилишдан сақланинг: Приматлар (маймунлар, шимпанзелар) ва кўршапалаклар яшайдиган жойларга борманг;

экзотик таомлардан сақланинг: ёввойи ҳайвонларнинг гўшти ёки хом овқатларни еманг;

касал одамлардан – нафас олиш йўлларида шамоллаш аломатлари, иситма, тошма ёки қон кетиш белгилари бўлган одамлардан хавфсиз масофани сақланг;

қўлларингизни иложи борича тез-тез совун билан ювинг ёки дезинфекцияловчи воситадан фойдаланинг;

фақат қадоқланган ёки қайнатилган сув ичинг;

эндемик ҳудуддан қайтганингиздан кейин 21 кун давомида соғлиғингизни диққат билан кузатиб боринг (бу стандарт инкубация даври);

агар сизда иситма, ҳолсизлик, қусиш ёки диарея пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг;

агар яқинда эпидемия хавфи бор ҳудудга саёҳат қилган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг.

Эбола вируси — инфекцияси жиддий касаллик бўлиб, айниқса Африка қитъасида тез-тез учрайди. Бу вирус касалланган ҳайвонларнинг қон, нажас, сийдик, тер, сўлаги ва бошқа тана суюқликлари орқали юқиши мумкин. Эбола вируси инфекциясини даволашнинг ўзига хос усули йўқ, инфекцияланган одамларни даволаш эса симптоматик терапия билан амалга оширилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган