Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ёшлар учун 100 млн сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади

03.06.2026 08:16

44

Унга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан кредитлар 7 йилгача муддатга берилади. Бунда асосий қарз бўйича 1 йилгача, фоиз тўловлари бўйича эса 3 ойгача имтиёзли давр белгиланади.

Ўзбекистонда ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш мақсадида янги имтиёзли кредит дастури жорий этилди.

Президентнинг “Тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали ёшлар бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаган фуқароларга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Унга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан кредитлар 7 йилгача муддатга берилади. Бунда асосий қарз бўйича 1 йилгача, фоиз тўловлари бўйича эса 3 ойгача имтиёзли давр белгиланади.

Кредитлар Марказий банкнинг асосий ставкасига қўшимча 4 фоизлик пункт ҳисобида ажратилади.

Дастур доирасида:

— хорижий тиллар, рақамли технологиялар ва замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш учун 20 млн сўмгача;

— ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фриланс, онлайн дўкон ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилишга қаратилган лойиҳалар учун 50 млн сўмгача;

— касаначилик, тўқимачилик, тикувчилик ва маҳсулотларни қайта ишлаш йўналишидаги лойиҳалар учун 50 млн сўмгача;

— новвойчилик ва қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда сотиш лойиҳалари учун 100 млн сўмгача маблағ ажратилади.

Кредитлар суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги асосида расмийлаштирилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган