Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 июлдан янги тартиб: лифтлар қатъий назоратга олинади

04.06.2026 17:53

15

Текширувлар фақат ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилиб, лифтнинг техник ҳолати ва ундан фойдаланиш имконияти баҳоланади. Носоз ёки хавфли деб топилган лифтларни ишлатиш тақиқланади ва улар фақат таъмирланиб, хавфсизлиги таъминланганидан кейин қайта ишга туширилади.

Ўзбекистонда 2026 йил 1 июлдан бошлаб лифтларни техник кўрикдан ўтказишнинг янги тартиби жорий этилади. Унга кўра, барча лифтлар белгиланган муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.

Текширувлар фақат ваколатли ташкилотлар томонидан амалга оширилиб, лифтнинг техник ҳолати ва ундан фойдаланиш имконияти баҳоланади. Носоз ёки хавфли деб топилган лифтларни ишлатиш тақиқланади ва улар фақат таъмирланиб, хавфсизлиги таъминланганидан кейин қайта ишга туширилади.

Шунингдек, кўрик натижаларига кўра лифтларга рангли белгилар қўйилади: яшил — соз, кўк — чекланган тарзда фойдаланиш мумкин, сариқ — таъмир талаб этилади, қизил — фойдаланиш тақиқланади.

Мутасаддилар фуқароларни барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда. Бино эгалари ва бошқарув ташкилотлари эса, лифтларнинг техник ҳолатини мунтазам назорат қилиши, уларни ўз вақтида техник кўрикдан ўтказиши ҳамда хавфсизлик талабларига қатъий амал қилинишини таъминлаши лозим.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган