Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди

04.06.2026 20:30

12

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига келди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров, шаҳар губернатори Александр Беглов ҳамда бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида бугун Ўзбекистон етакчиси Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказади ҳамда мамлакатимизда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси реакторининг қурилишини бошлаш маросимида иштирок этади.

5 июнь куни давлатимиз раҳбари 29-Петербург халқаро иқтисодий форумининг асосий тадбирларида иштирок этиши кўзда тутилган.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган