Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Шуҳрат Абдураҳмоновга икки ўринбосар тайинланди

08.06.2026 13:52

15

Айни пайтда Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари лавозими ҳам вакант турибди

Абдусаттор Отабаев Андижон вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

У 1976 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 1998 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар, ҳарбий хизматчи вазифасида фаолият олиб борган, дея хабар қилмоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Шунингдек, Элмурод Исмоилов вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

У 1987 йилда Андижон вилояти Асака туманида туғилган. 2014 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган Исмоилов мазкур тайинловга қадар Андижон вилояти ҳокимлигининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.

Айни пайтда Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар бўйича ўринбосари лавозими ҳам вакант турибди. Аввалроқ мазкур лавозимда фаолият кўрсатиб келган Исомиддин Исманов қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан иш қўзғатилганлиги хабар қилинган эди.



Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган