Нурафшон шаҳри ҳокими Илҳом Қиличхонов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига 2020 йилдан буён Олмалиқ шаҳрига раҳбарлик қилиб келган Қобил Ҳамдамов ҳоким этиб тайинланди.
Олмалиқ шаҳрига эса Тошкент вилояти Экология бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Барҳаёт Мелиев ҳоким бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Илҳом Қиличхонов жорий йил апрель ойида президент танқидига учраган ҳокимлар қаторида тилга олинган эди. Унинг янги иш жойи ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

