Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қарши туманида газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

08.06.2026 15:04

18

Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида юзага келган ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят ФВБга Қарши туманидаги “Чаман” маҳалласи ҳудудида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарув ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида юзага келган ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. 

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган