Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Қашқадарёда газ шохобчаси портлашида 6 киши ҳалок бўлди

08.06.2026 17:29

49

5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган. Ҳодиса сабаб Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

8 июнь куни соат 13:50 да Қашқадарё вилояти ФВБга, Қарши тумани, “Чаман” МФЙда жойлашган масъулияти чекланган жамият шаклидаги маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобил (2 та Кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобил) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.

Оқибатда 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 5 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари О.Раматов бошчилигида масъул вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ҳукумат комиссиясини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.

Ҳукумат комиссиясига жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш, портлаш оқибатларини бартараф қилиш, ушбу бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

Ҳозирда ёнғин содир бўлган ҳудуд тўлиқ назоратга олиниб, унинг оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган