Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Педагогика йўналишларида таҳсил олаётган талабаларнинг билимлари ташқи диагностикадан ўтказилади

10.06.2026 13:35

13

Ташқи диагностика ҳар ўқув йилида бир марта педагогика йўналишларида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўртасида тест синовлари шаклида ўтказилади. Тест 50 та саволдан иборат бўлиб, уни бажариш учун 45 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади ва энг юқори натижа 100 баллни ташкил этади.

Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган янги низомга мувофиқ, педагогика йўналишларида кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш мақсадида талабаларнинг билимлари ташқи диагностика орқали баҳоланади.

Ташқи диагностика ҳар ўқув йилида бир марта педагогика йўналишларида таҳсил олаётган 3-босқич талабалари ўртасида тест синовлари шаклида ўтказилади. Тест 50 та саволдан иборат бўлиб, уни бажариш учун 45 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади ва энг юқори натижа 100 баллни ташкил этади.

Натижаларга кўра, ўртача 56 балл ва ундан юқори кўрсаткич қайд этган таълим йўналишлари «талабларга жавоб берадиган», 56 баллдан паст натижа кўрсатганлари эса «талабларга жавоб бермайдиган» деб баҳоланади.

Мазкур диагностика натижалари талабаларнинг рейтинг баллари ва жорий ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди. 

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган