NASA Артемида III миссиясининг тўрт нафар астронавти номини маълум қилди. NASA астронавти Рэнди Бресник командир, Европа космик агентлиги астронавти Лука Пармитано эса учувчи бўлади. Экипажнинг яна икки аъзоси — Андре Дуглас ва Фрэнк Рубио. NASA астронавти Боб Хайнс эса захирадан жой олди.
Ушбу миссия 2028 йилда Ойга қўниш учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Унинг давомида Orion кемасининг SpaceX ва Blue Origin компанияларининг Ойга қўниш модуллари прототиплари билан туташиши синовдан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Артемида II миссияси доирасида ярим асрдан ортиқ вақт ичида илк бор инсонларнинг Ойга парвози амалга оширилган эди.

