Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда 172 минг гектар саноатлашган интенсив боғлар барпо этилади

11.06.2026 09:33

15

Шунингдек, Агентлик хулосаси берилган кундан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзор барпо этилмаса, ушбу майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади. Агар 24 ой давомида янги боғ ва токзорлар ташкил этилмаса, мазкур майдонларда сув олиш тақиқланади.

Ўзбекистонда 2026–2028 йилларда 172 минг гектар саноатлашган интенсив мевали боғлар барпо этилади. Бу Президентнинг 2026 йил 9 июндаги ПФ–108-сон Фармони билан белгиланди.

Ҳужжатга кўра, эскирган боғларни янгилаш ҳамда замонавий интенсив боғлар ташкил этишни қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий қилинади.

2026 йил 1 июлдан бошлаб эскирган боғларни яроқсиз деб топиш, улар ўрнида саноатлашган боғлар барпо этиш ёки ерларни ҳайдаладиган ерлар тоифасига ўтказиш бўйича хулоса бериш ваколати Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ҳам берилади.

Шунингдек, Агентлик хулосаси берилган кундан бошлаб 12 ой давомида янги боғ ёки токзор барпо этилмаса, ушбу майдонлар учун ер солиғи ва сувдан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 3 бараварга оширилади. Агар 24 ой давомида янги боғ ва токзорлар ташкил этилмаса, мазкур майдонларда сув олиш тақиқланади.

Фармон билан интенсив боғларни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам белгиланди. Жумладан, тадбиркорларга тижорат банклари орқали ҳар гектар учун 120 миллион сўмгача, 7 йил муддатга ва 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

Бундан ташқари, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан очилган кредит линиялари доирасида ҳам мева-сабзавотчилик лойиҳалари учун йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар берилади.

Шунингдек, хориждан “in-vitro” усулида етиштирилган ва сертификатланган мевали кўчатларни импорт қилиш учун тадбиркорларга 18 ойгача муддатга, ҳар бир кўчат учун 5 АҚШ долларигача эквивалентда имтиёзли кредитлар ажратилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган