Президент Шавкат Мирзиёев балиқчилик тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.
Қайд этилишича, 2025 йилда мамлакатда 206 минг тонна балиқ етиштирилган. Мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилса, бу кўрсаткични бир неча баробар ошириш мумкин.
Шу мақсадда интенсив балиқчиликни ривожлантириш, ёпиқ сув айланма тизимларини жорий этиш, наслли балиқ импорт қилиш ва қуёш панеллари ўрнатиш учун субсидиялар ажратиш, имтиёзли кредитлар бериш режалаштирилмоқда.
Президент мутасаддиларга келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажмини 500 минг тоннадан ошириш чораларини кўришни топширди.

