Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Паллиатив ёрдамга муҳтож беморларга қўшимча текширувларсиз ногиронлик белгиланади

11.06.2026 20:32

55

Тақдимотда онкологик касалликларни эрта аниқлаш қамровини 60 фоизга етказиш, саратон билан оғриган беморларнинг 5 йиллик яшовчанлик кўрсаткичини 35 фоиздан 45 фоизга ошириш ҳамда онкология хизматларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевга онкологик ва гематологик тиббий ёрдам ҳамда паллиатив хизматлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Режага кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб республикада паллиатив ва хоспис ёрдамининг ягона тизими жорий этилади. Паллиатив ёрдамга муҳтож шахсларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва уларга хизмат кўрсатиш жараёнлари электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шунингдек, электрон тизимда паллиатив ва хоспис ёрдамига муҳтожлиги қайд этилган беморларга тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан қўшимча тиббий кўрик ва текширувларсиз ногиронлик белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Мобил паллиатив бригадалар ташкил қилиниб, беморларга уй шароитида тиббий ва ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Уйда парваришга муҳтож беморлар функционал кроват ва махсус матраслар билан ваучер тизими асосида таъминланади.

2030 йилга қадар паллиатив ва хоспис ёрдами билан қамров даражасини камида 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

Тақдимотда онкологик касалликларни эрта аниқлаш қамровини 60 фоизга етказиш, саратон билан оғриган беморларнинг 5 йиллик яшовчанлик кўрсаткичини 35 фоиздан 45 фоизга ошириш ҳамда онкология хизматларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, давлат тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, камида 15 йиллик иш стажига эга ходимлар фарзандларининг республика олий таълим муассасалари бакалавриатида ўқиши учун йиллик контракт тўловининг бир қисмини, шунингдек, шундай иш стажига эга ходимлар ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишида дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш таклиф этилди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган