11 июн куни эрталаб Тошкент халқаро аэропортига навбатдаги махсус чартер рейс келиб қўнди. Ушбу рейс орқали Америка Қўшма Штатлари миграция қонунчилигини бузганлиги сабабли депортация қилинган 24 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди.
AQShнинг Тошкентдаги элчихонаси ушбу рейс AQSh чегаралари хавфсизлигини таъминлаш чораларининг навбатдаги босқичи эканини та’кидлади. Бу каби ҳолатлар тизимли характерга эга бўлиб, аввалги ойларда ҳам кузатилган. Хусусан, 2026 йилнинг январь ойида AQShдан 44 нафар, март ойида эса яна 72 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилган эди.
Шунингдек, миграция соҳасидаги бундай тадбирлар фақатАҚШ йўналиши билан чекланмайди. Масалан, жорий йилнинг 12-май куни Шветсиянинг Стокголм шаҳридан чартер рейс билан 20 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга олиб келинган. Ўзбекистон томони миграция қонунчилиги бузилишига олдини олиш ва чет элдаги ўз фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хорижий шериклар билан доимий алоқаларни давом эттирмоқда.

