Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган «сохта прокурор» ушланди.
Бош прокуратура, Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бошқармаси ва Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда захирадаги кичик сержант У.К. фуқаро А.О.га ўзини гўёки Қашқадарё вилояти прокуратураси ходими деб таништириб, унинг укаси Л.О.ни 3 000 АҚШ доллари эвазига Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимларида ишловчи танишлари орқали Мудофаа вазирлиги тизимига ишга киритиб қўйишини айтиб, келишилган пулдан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

