Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

30 йиллик автомобиллар учун 12 миллион сўмлик экологик тўлов жорий этилиши мумкин

15.06.2026 08:42

14

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари ҳар йили бир марта экологик компенсация тўловини амалга оширади. Тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари этиб белгиланмоқда. Амалдаги ҳисоб-китобларга кўра, бу 12 миллион 360 минг сўмни ташкил этади.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ бўлган автомобиллар эгалари учун ҳар йиллик экологик компенсация тўлови жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган «Эксплуатация муддати ўтган автомашиналарнинг утилизациясини ташкил этиш ва унинг компонентларини қайта ишлаш амалиётини йўлга қўйиш тўғрисида»ги қарор лойиҳасида қайд этилган.

Тўлов миқдори қанча бўлади?

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб 30 йилдан ошган автомобиллар эгалари ҳар йили бир марта экологик компенсация тўловини амалга оширади. Тўлов миқдори Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари этиб белгиланмоқда. Амалдаги ҳисоб-китобларга кўра, бу 12 миллион 360 минг сўмни ташкил этади.

Қайси автомобиллар тақиқланиши мумкин?

Ҳужжатда экологик жиҳатдан «зарарли» тоифага киритилган транспорт воситаларидан фойдаланиш ҳамда уларни қайта рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш таклиф этилган. Бундай автомобиллар давлат рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Эски автомобиллар босқичма-босқич утилизация қилинади

Қарор лойиҳасига мувофиқ, утилизация тизими бир неча босқичда жорий этилади:

• 2026 йилдан — енгил автомобиллар (M1 тоифаси);

• 2027 йилдан — микроавтобус, автобус ва юк автомобиллари;

• 2030 йилдан — барча турдаги ғилдиракли транспорт воситалари.

Махсус электрон платформа ишга туширилади

2026 йил 1 августга қадар Чиқиндиларни бошқариш ва сиркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида махсус электрон платформа ишга туширилиши режалаштирилган.

У орқали автомобилларни утилизацияга топшириш, баҳолатиш ва чиқиндилар мониторингини юритиш имконияти яратилади.

Автомобилни топширганларга нима берилади?

Лойиҳага кўра, утилизацияга топширилган автомобил эвазига фуқароларга:

• пул компенсацияси;

• янги автомобил хариди учун электрон ваучер;

• ёки бошқа турдаги имтиёзлар берилиши мумкин.

Электрон ваучер асосида автомобил сотувчилари чегирма тақдим этади ёки харидни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини яратади. Ваучер берилган кундан бошлаб олти ой давомида амал қилади.

Муҳокама давом этмоқда

Мазкур қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси 28 июнга қадар давом этади. Агар ҳужжат қабул қилинса, минглаб эски автомобил эгалари учун янги мажбурият ва янги имкониятлар пайдо бўлиши мумкин.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган