Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 17 июндаги йиғилиши якунлари эълон қилинди.
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.
2026 йил май ойида умумий инфляция йиллик 5,5 фоизгача, базавий инфляция эса 5,7 фоизгача пасайди.
Умумий инфляция 2026 йил якунида 6,5 фоиз атрофида, иқтисодий ўсиш прогнози эса 7–7,5 фоиз даражасида сақлаб қолинди.
Жорий йилнинг июнь ойидан энергия ресурслари тарифларининг оширилиши инфляцияга қисқа муддатли таъсирга эга бўлади.
Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияни 5 фоизлик мақсадли даражага пасайтириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг харид қобилиятини сақлашга қаратилган бўлиб қолади.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2026 йил 29 июл кунига белгиланган.

