Конго Демократик Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Эбола иситмаси оқибатида вафот этганлар сони 196 нафарга етганини маълум қилди. Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 837 нафарни ташкил этмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, яна 29 та янги касалланиш ҳолати ва 4 та ўлим қайд этилган. Янги ҳолатларнинг барчаси Итури провинциясида аниқланган. Шимолий Киву ва Жанубий Киву провинцияларида эса янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Вазирлик маълум қилишича, мамлакатнинг шимоли-шарқида тарқалаётган Бундибугио штамми бўйича ўлим даражаси 23,4 фоизни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, 49 нафар бемор соғайиб кетган.

