Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ЖЧ-2026: Ўзбекистон МТЖ мундиални мағлубият билан бошлади

18.06.2026 09:16

18

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ Колумбияга 2 та тўп фарқи билан мағлуб бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати "К" гуруҳидан ўрин олган илк учрашувини Колумбия терма жамоасига қарши ўтказди ва 1:3 ҳисобида рақибларига имкониятни бой берди. Ушбу ўйинда киритилган голларга Аббосбек Файзуллаев 61', Даниэьл Муньос 41', Луис Диаз 66', Хаминтон Кампас 90+9', муаллифлик қилишди.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз гуруҳдаги кейинги учрашувни 23 июнь куни Португалия терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкентв ақти билан 22:00 да бошланади.

Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги ўйин статистикаси:

Дарвоза томон зарбалар: 5 — 14

Аниқ зарбалар: 3 — 6

Тўпни эгаллаб туриш: 33% — 67%

Узатмалар: 330 — 506

Узатмалар аниқлиги: 80% — 87%

Фоллар: 14 — 11

Сариқ карточкалар: 1 — 1

Бурчак тўплари: 3 — 4

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган