Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди

18.06.2026 16:28

8

Май ойида аҳоли ва тадбиркорларнинг йиллик инфляцион кутилмалари мос равишда 10,1 фоиз ва 10 фоизгача пасайди. МБ сўровномасига кўра, коммунал хизматлар қимматлашишидан хавотир билдирган респондентлар улуши энг тез ўсяпти (59 фоиз).

Май ойида Ўзбекистонда аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,5 фоиз бандга — 10,1 фоизгача пасайди. Сўнгги икки ойда инфляцион кутилмалар пасайиш тенденциясига қайтди. Gazeta Ўзбекистон Марказий банкининг аҳоли ва тадбиркорлар орасида ўтказган анъанавий сўровномаси натижалари бўйича эълон қилган шарҳини ўрганди.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Аҳолининг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Апрель якунларига кўра нархларга босим ўтказиши мумкин бўлган асосий омилларнинг барчаси бўйича аҳоли ва тадбиркорларнинг хавотирлари ортиши кузатилган эди. Май ойида вазият бироз мўтадиллашганини кўриш мумкин.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Аҳоли инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Қайд этиш жоизки, коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари ўсиши ҳали ҳам аҳоли ва тадбиркорларнинг асосий хавотири манбаи бўлиб қолмоқда. Хусусан, ушбу омиллар инфляцияни тезлаштириши мумкинлигини билдирган респондентлар улуши кетма-кет тўртинчи ой ортган. Айниқса, коммунал хизматлар қимматлашиши борасида хавотир билдирган респондентлар улуши тезроқ ўсяпти. Айни пайтда валюта курси ўзгаришидан хавотирлар охирги бир йилдаги минимумгача пасайди.

Асосий озиқ-овқатлар нархлари ўсиши, валюта курси ўзгариши ҳамда иш ҳақи ва нафақалар миқдори ошиши аҳолини камроқ хавотирга сола бошлаган.

Май ойида тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари ўтган ойга нисбатан 0,3 фоиз бандга пасайиб, 10 фоизни ташкил этди.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Тадбиркорларнинг йиллик инфляцион кутилмалари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари шаклланишида, юқорида қайд этилганидек, коммунал хизматлар ва ёқилғи-энергия нархлари асосий рол ўйнамоқда. Коммунал хизматлар қимматлашиши тадбиркорларни энг кўп ташвишга соляпти. Бошқа омиллар бўйича вазият май ойида мўтадиллашган.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Тадбиркорлар инфляцион кутилмаларининг омиллари. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Аҳолининг турли тоифалари кесимида энг юқори нархлар ўсишини кутаётганлар — пенсионерлар бўлса, энг паст кутилмалар талабалар томонидан қайд этилган.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Инфляцион кутилмалар соҳалар кесимида. Манба: Ўзбекистон Марказий банки шарҳи.

Тадбиркорлар орасида келгусида нархлар шаклланиши бўйича энг юқори кутилмалар қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар томонидан қайд этилган. Энг паст кутилмалар эса кафе-ресторан хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан қайд этилган.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Даромад даражасига кўра аҳолининг турли гуруҳлари кесимида олиб қаралганда, энг юқори кутилмалар анъанавий равишда юқори даромадга эга гуруҳлар томонидан қайд этилган. Умуман, даромади 7 млн сўмдан юқори аҳоли гуруҳларида кутилмалар ўртача кўрсаткичдан юқори шаклланган. Бу қисман турли даромадга эга аҳоли гуруҳларининг асосий истеъмол товарлари ва харажатлар таркиби билан изоҳланиши мумкин.

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

инфляцион кутилмалар, инфляция, марказий банк

Ҳудудлар кесимида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари инфляцион кутилмаларининг энг юқори кўрсаткичи мос равишда Тошкент шаҳри ва Жиззах вилоятида қайд этилган. Энг паст инфляцион кутилмалар Наманган ҳамда Андижон вилоятларида кузатилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган