Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Гўшт нархлари ўсишда давом этмоқда: энг қиммат нарх Юнусободда қайд этилди

19.06.2026 09:52

65

Иқтисодчи Отабек Бакиров маълум қилишича, ҳозирда энг қиммат мол ва қўй гўшти Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сотилмоқда. Бу ерда мол гўштининг бир килоси ўртача 136 минг 818 сўм, қўй гўшти эса 151 минг 364 сўмни ташкил этган.

Ўзбекистонда 3–10 июнь кунлари давомида мол ва қўй гўшти нархлари яна ошди. Narxtahlil маълумотларига кўра, мол гўштининг ўртача нархи бир ҳафтада 0,3 фоизга кўтарилиб, килоси 122 минг 724 сўмга етган. Қўй гўшти эса 0,2 фоизга қимматлашиб, ўртача 133 минг 698 сўмдан сотилмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакиров маълум қилишича, ҳозирда энг қиммат мол ва қўй гўшти Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида сотилмоқда. Бу ерда мол гўштининг бир килоси ўртача 136 минг 818 сўм, қўй гўшти эса 151 минг 364 сўмни ташкил этган.

Бир ҳафта ичида мол гўшти нархи энг кўп Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида ошиб, 6,8 фоизга қимматлаган. Қўй гўштида эса энг катта ўсиш Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида қайд этилган бўлиб, нархлар 7,1 фоизга ошган.

Мутахассислар прогнозларига кўра, яқин бир ой ичида мол гўшти нархи яна 2,4 фоизга, қўй гўшти эса 2,9 фоизга қимматлаши мумкин.

Ҳисобот ҳафтасида бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархларида ҳам ўсиш кузатилган. Жумладан, пиёз 3,3 фоизга, сабзи 2 фоизга, гуруч 0,7 фоизга, товуқ гўшти 0,2 фоизга, ун ва шакар эса 0,1 фоизга қимматлашган.

Аввалроқ Ўзбекистон Марказий Осиёда мол гўшти нархи энг юқори давлатлардан бири экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган