Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

ОТМ битирувчиларининг ўртача маоши 5,1 млн сўмни ташкил этди

19.06.2026 13:54

6

Йўналишлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув соҳасида қайд этилиб, 8,5 миллион сўмни ташкил қилган.

2025 йилда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан эълон қилинган Битирувчилар сифати индекси бўйича дастлабки натижаларда маълум қилинди.

Агентлик маълумотларига кўра, дастлабки моделлаштириш 114 та олий таълим ташкилотининг 242,6 минг нафар битирувчиси фаолияти асосида амалга оширилган.

Натижаларга кўра, битирувчиларнинг бандлик даражаси 75 фоизни ташкил этган. Ўртача ишга жойлашиш муддати эса 2 ой 1 кун бўлган. Шунингдек, битирувчиларнинг 60,1 фоизи камида тўрт ой давомида барқарор иш билан таъминланган.

Йўналишлар кесимида энг юқори ўртача иш ҳақи бизнес ва бошқарув соҳасида қайд этилиб, 8,5 миллион сўмни ташкил қилган. Ҳуқуқ йўналиши битирувчилари ўртача 7,3 миллион сўм, ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) йўналиши битирувчилари эса 6,8 миллион сўм маош олгани аниқланган.

Битирувчилар сифати индексида энг юқори натижалар математика ва статистика йўналишида қайд этилиб, ушбу кўрсаткич 69,6 баллни ташкил этган. Кейинги ўринларда 66,7 балл билан таълим ҳамда 63,9 балл билан бизнес ва бошқарув йўналишлари жойлашган.

Агентлик маълумотига кўра, индекс якунларига кўра энг яхши натижа кўрсатган ТОП-20 олий таълим ташкилоти карьера марказлари 500 миллион сўмдан рағбатлантирилади.

Қайд этилишича, эълон қилинган кўрсаткичлар 8 ойлик кузатув даври асосида шакллантирилган дастлабки натижалар ҳисобланади. Битирувчилар сифати индексининг якуний натижалари 12 ойлик маълумотлар асосида 2026 йил август ойида эълон қилинади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган