Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,9 миллиондан ошди

22.06.2026 12:23

16

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг улуши жами транспорт воситаларининг 92,8 фоизига тенг бўлган.

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4,9 миллиондан ошди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига республика бўйича аҳоли номида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 4 миллион 903,1 мингтани ташкил этган.

Қайд этилишича, автотранспорт воситаларининг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади. Уларнинг улуши жами транспорт воситаларининг 92,8 фоизига тенг бўлган.

2025 йилнинг шу даврига нисбатан аҳолига тегишли автомобиллар сони 344,6 мингтага кўпайган.

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари қуйидагича тақсимланган:

— енгил автомобиллар — 4 миллион 552,3 мингта;

— юк автомобиллари — 330,3 мингта;

— микроавтобуслар — 7,5 мингта;

— махсус транспорт воситалари — 7,2 мингта;

— автобуслар — 5,8 мингта.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган