Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

“Журналистлар кубоги” мусобақаси якунланди

22.06.2026 16:03

61

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада журналистлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Бу эса спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, журналистлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ҳамда Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Журналистлар кубоги” мусобақаси кўтаринки руҳ ва юқори кайфиятда ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган мусобақада журналистлар ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Бу эса спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш билан бирга, журналистлар ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро бирдамликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Мусобақа якунларига кўра, ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаол иштирок этган бир гуруҳ журналистлар ҳам рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

Бундай спорт тадбирлари журналистлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, касбий ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро бирдамликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган