“Президентимиз одамлар учун энг муҳим қадриятлардан бири — адолат эканини кўп бор таъкидлаганлар. Жамиятимизда қонунсизлик ва коррупцияга асло ўрин қолмаслиги шарт. Зеро, ривожланиш ва фаровонликка қаратилган ҳар қандай ислоҳот фақат мустақил суднинг ишончли ҳимоясидагина чинакам кучга эга бўлади.

Ҳозирда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизимини шакллантиряпмиз. Амалдаги судларимиз ҳам ана шундай янги тажрибаларга очиқ бўлиши, дунёнинг илғор намуналарини ўз фаолиятида дадил жорий қилиши жуда муҳимдир”, деб ёзди Администрацияси раҳбари.
Шунингдек, айни пайтда Тошкент халқаро молия марказида Англия ҳуқуқига асосланган суд тизими шакллантирилаётгани қайд этилиб, мамлакат судлари ҳам илғор халқаро тажрибаларни ўз фаолиятига кенг жорий этиши муҳимлигига эътибор қаратилди.
Учрашувда суд тизими алоҳида шахсларга боғлиқ бўлмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, барқарор ва узлуксиз ишлаши лозимлиги таъкидланди. Ҳар бир судья ўз шарафи ва шаънини юксак даражада сақлаб, судьялик мантиясига муносиб фаолият юритиши зарурлиги қайд этилди.
Саида Мирзиёева Робахон Маҳмудовага янги масъулиятли лавозимида мустаҳкам ирода, оқилона, ҳалол ва адолатли қарорлар қабул қилишида улкан муваффақиятлар тилади.

