Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ҳиндистондаги ўқув марказида содир бўлган ёнғин оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

23.06.2026 10:58

20

Ёнғин содир бўлган вақтда бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган. Бир неча киши турли даражада жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг олов ва қалин тутундан қутилиш мақсадида деразалардан сакраётгани акс этган сурат ва видеолар тарқалди.

Ҳиндистон марказидаги Уттар-Прадеш штатининг Лакхнау шаҳрида жойлашган ўқув маркази биносида йирик ёнғин юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 14 киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда штат бош вазирининг ўринбосари Бражеш Патхак журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда Oxu.Az нашри.

"Мен ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 14 кишининг жасадини кўрдим", — дея Патхакнинг сўзларидан иқтибос келтиради ANI агентлиги.

Ёнғин содир бўлган вақтда бинода 16–17 ёшли ўқувчилар бўлган. Бир неча киши турли даражада жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда ўқувчиларнинг олов ва қалин тутундан қутилиш мақсадида деразалардан сакраётгани акс этган сурат ва видеолар тарқалди.

Ҳозирда воқеа жойида ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Бинодан ўнлаб одамлар хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда. Маҳаллий расмийлар суриштирув ишларини бошлаган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган