Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 сентябрдан ЙҲҚ бузганлик учун жарималар миқдори қандай ўзгаради? — рўйхат

23.06.2026 19:29

9

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) оширилиши муносабати билан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар ҳам кўпаяди.

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб солиқлар, йиғимлар, давлат божлари, жарималар ва давлат хизматлари учун тўловларни ҳисоблашда қўлланиладиган базавий ҳисоблаш миқдори қарийб 7 фоизга оширилиб, 412 минг сўмдан 440 минг сўмга етказилади.

Шунга мувофиқ, шу санадан эътиборан ЙҲҚ бузганлик учун қуйидаги жарималар белгиланади:

• хавфсизлик камарини тақмаганлик учун — 220 минг сўм (ҳозир 206 минг сўм);

• дори қутиси, жилет, ёнғин ўчиргич, авария тўхташ белгиси ва техник кўрик ҳужжатлари йўқлиги учун — 220 минг сўм (ҳозир 206 минг сўм);

• йўл белгилари талабларига риоя қилмаслик, пиёдалар йўлагида ҳаракатланиш учун — 220 минг сўм (ҳозир 206 минг сўм);

• ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлик учун — 440 минг сўм (ҳозир 412 минг сўм);

• суғуртасиз ҳаракатланганлик учун — 440 минг сўм (ҳозир 412 минг сўм);

• қизил чироққа ўтганлик учун — 1 миллион 320 минг сўм (ҳозир 1 миллион 236 минг сўм);

• тақиқланган жойда тўхтаганлик учун — 880 минг сўм (ҳозир 824 минг сўм);

• ҳайдовчилик вақтида телефондан фойдаланиш ёки гаплашиш учун — 1 миллион 320 минг сўм (ҳозир 1 миллион 236 минг сўм);

• давлат рақам белгиларисиз ҳаракатланганлик учун — 2 миллион 200 минг сўм (ҳозир 2 миллион 60 минг сўм);

• тезликни 20 км/соатгача оширганлик учун — 440 минг сўм (ҳозир 412 минг сўм);

• тезликни 20 км/соатдан 40 км/соатгача оширганлик учун — 2 миллион 200 минг сўм (ҳозир 2 миллион 60 минг сўм);

• тезликни 40 км/соатдан ортиқ оширганлик учун — 3 миллион 960 минг сўм (ҳозир 3 миллион 708 минг сўм);

• қарши ҳаракатланиш йўлагига чиқиб кетганлик учун — 4 миллион 440 минг сўм (ҳозир 4 миллион 412 минг сўм);

• мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтишни рад этганлик учун — 6 миллион 600 минг сўм жарима ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 6 миллион 180 минг сўм);

• алкоголь таъсирида транспорт бошқарганлик учун — 11 миллион сўм жарима ва 3 йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш (ҳозир 10 миллион 300 минг сўм);

• махсус рухсатномасиз тонировка қилинган транспорт воситасидан фойдаланганлик учун — 11 миллион сўм (ҳозир 10 миллион 300 минг сўм);

• махсус рухсатномасиз тонировка қилинган транспорт воситасидан бир йил давомида такроран фойдаланганлик учун — 8 миллион 800 минг сўм (ҳозир 8 миллион 240 минг сўм).

Эслатиб ўтамиз, БҲМ сўнгги марта 2025 йил 1 август куни 375 минг сўмдан 412 минг сўмга оширилган эди.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган