Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда электромобиллар сони 109 мингдан ошди

24.06.2026 09:35

18

Электромобиллар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт ҳиссасига қарийб 80 мингта электрокар тўғри келади. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (8,2 мингта) ва Самарқанд вилояти (4,5 мингта) жойлашган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига мамлакатда рўйхатдан ўтган электромобиллар сони 109,2 мингтага етган.

Электромобиллар энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, пойтахт ҳиссасига қарийб 80 мингта электрокар тўғри келади. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (8,2 мингта) ва Самарқанд вилояти (4,5 мингта) жойлашган.

Ҳудудлар кесимида электромобиллар сони қуйидагича:

▪️ Тошкент шаҳри — 79 851 та

▪️ Тошкент вилояти — 8 194 та

▪️ Самарқанд вилояти — 4 525 та

▪️ Хоразм вилояти — 3 042 та

▪️ Қашқадарё вилояти — 2 611 та

▪️ Фарғона вилояти — 2 231 та

▪️ Навоий вилояти — 1 756 та

▪️ Бухоро вилояти — 1 685 та

▪️ Андижон вилояти — 1 477 та

▪️ Наманган вилояти — 1 156 та

▪️ Қорақалпоғистон Республикаси — 1 010 та

▪️ Сирдарё вилояти — 799 та

▪️ Жиззах вилояти — 517 та

▪️ Сурхондарё вилояти — 315 та

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган