Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Россияда мигрантларнинг халқаро пул ўтказмаларидан солиқ ундирилиши мумкин

24.06.2026 17:59

13

«Мигрантларнинг аксарияти Россияда ҳеч қандай солиқ тўламайди, бироқ мамлакатдан жуда катта маблағларни олиб чиқиб кетади ва бу маблағлар Марказий Осиё давлатлари ривожига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, Россия бюджети бу пул оқимидан бир тийин ҳам олмаяпти — на солиқ, на йиғим. Барча фойдани пул ўтказма тизимлари ва банклар комиссиялар орқали олмоқда. Бу “хайрия”га чек қўйиш вақти келди», — деди депутат.

Россиянинг «Справедливая Россия» («Адолатли Россия») партияси депутатлари Давлат думасига мигрантлардан ҳар бир халқаро банк ўтказмаси учун 3 фоиз миқдорида йиғим ундиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритди. Бу ҳақда партия етакчиси Сергей Миронов «Газета.Ru»га маълум қилди.

«Мигрантларнинг аксарияти Россияда ҳеч қандай солиқ тўламайди, бироқ мамлакатдан жуда катта маблағларни олиб чиқиб кетади ва бу маблағлар Марказий Осиё давлатлари ривожига хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, Россия бюджети бу пул оқимидан бир тийин ҳам олмаяпти — на солиқ, на йиғим. Барча фойдани пул ўтказма тизимлари ва банклар комиссиялар орқали олмоқда. Бу “хайрия”га чек қўйиш вақти келди», — деди депутат.

Мироновнинг таъкидлашича, статистик маълумотларга кўра, трансчегаравий пул ўтказмаларининг катта қисми мигрантлар ҳиссасига тўғри келади. Ўтган йили Қирғизистонга рекорд даражадаги 3,2 миллиард доллар юборилган, Ўзбекистонга йўналтирилган пул ўтказмалари ҳажми эса 2025 йилда 15 миллиард долларга етган.

Депутатлар трансчегаравий пул ўтказмалари суммасининг 3 фоизигача бўлган миқдорда мажбурий йиғим жорий этишни таклиф қилмоқда.

«Ҳисоб-китобларимизга кўра, ушбу қонун қабул қилинса, бюджет ҳар йили қўшимча 45 миллиард рублдан ортиқ маблағ олади. Ўйлашимча, бу пул ортиқча бўлмайди ва, муҳими, бу сафар бюджетга тушадиган маблағ бизнес ёки аҳоли ҳисобидан эмас», — деган Миронов.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган