Президент томонидан 22 июнда имзоланган тегишли Қонун билан давлат идоралари ва ташкилотлардаги комплаенс хизматларининг хавфсизлик кафолатлари белгиланди.
Хусусан, эндиликда улар тегишли ташкилот объектларига тўсқинликсиз кириш, зарур ахборот билан танишиш, аниқланган коррупциявий ҳолатлар юзасидан тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлмоқда.
Бундан ташқари, идоранинг биринчи раҳбарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганда ёки жиноий гуруҳга раҳнамолик қилаётган деб ҳисоблаш учун етарли асос бўлганда, комплаенс бўйича ўринбосар юқори турувчи комплаенс хизмати билан келишиган ҳолда тегишли ҳужжат ва маълумотларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тўғридан-тўғри тақдим этиши мумкинлиги белгиланди.
Комплаенс тузилмаларининг ҳимояси ҳам кучайтирилади. Хусусан, эндиликда уларга нисбатан жиноят иши фақат Бош прокурор томонидан қўзғатилиши мумкин.

