«Олтин қалам – 2026» XIX Миллий мукофоти доирасида қатор йўналишлар бўйича рағбатлантирувчи мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
«Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш ислоҳотлари ёритилган энг яхши материаллар учун» номинациясида «Маҳалла» газетаси жамоаси, «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиётни тарғиб қилувчи энг яхши материаллар учун» номинациясида «Янги Ўзбекистон» газетаси вакили Боборавшан, «Давлат тилини ривожлантириш ва нуфузини янада оширишга бағишланган энг яхши материаллар учун» номинациясида фахрий журналист Зуҳриддин Исомиддинов, «Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ислоҳотлардаги иштироки ёритилган энг яхши материаллар учун» номинациясида эса «Саодат» журнали муҳаррири Феруза Орипова тақдирланди.
Шунингдек, «Жамиятдаги долзарб мавзуларга бағишланган энг яхши танқидий-таҳлилий материаллар учун» номинацияси «21 аср» газетасининг Қорақалпоғистон ва Хоразм бўйича мухбири Рўзимбой Хасановга, «Спорт соҳасидаги ислоҳотларнинг натижалари ёритилган энг яхши материаллар учун» номинацияси «Спорт» телеканали катта муҳаррири Шафоат Толибжоновага, «Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши миллий контент учун» номинацияси эса «Қисқаси» лойиҳаси муаллифи Жалолиддин Мирзаевга насиб этди.
Рағбатлантирувчи мукофотлар доирасида «Ёшларга оид давлат сиёсати ёритилган энг яхши материаллар учун» номинациясида Зулфия Юнусова, «Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинациясида Эшқобил Шукур, «Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун» номинациясида «Навбаҳор» газетаси бош муҳаррири Жамолиддин Мирзаев ҳамда «Энг яхши фоторепортаж учун» номинациясида ЎзА фотомухбири Алмурат Мамадаминов тақдирланди.
Маълум қилинишича, рағбатлантирувчи мукофот соҳибларининг ҳар бири 41 миллион 200 минг сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди.

