Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари учун UzQR тизими ишга тушди

02.07.2026 10:51

40

Тизим фойдаланувчиларига техник ва ахборот кўмагини кўрсатиш мақсадида 24 соат, ҳафтанинг 7 куни ишловчи 1835 қисқа рақамли Call-марказ ҳамда @uzqr_uz_bot Telegram боти ҳам ишга туширилди.

2026 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ягона UzQR тизими орқали тўловларни қабул қилишнинг янги тартиби кучга кирди.

Янги тизим тижорат банклари ва уларнинг мижозлари учун қўшимча қулайликлар яратиш, тўловлар мониторингини ҳамда маълумотлар алмашинуви жараёнини рақамлаштириш ва тезлаштириш мақсадида жорий этилди.

Шунингдек, uzqr.uz платформаси орқали ишлайдиган махсус Шахсий кабинет дастурий мажмуаси ишга туширилди. У савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарига UzQR стикерларини масофадан туриб рўйхатдан ўтказиш ва бошқариш, ҳар бир филиал учун алоҳида QR-код яратиш, стикерларни блоклаш ёки қайта фаоллаштириш, шунингдек, қабул қилинган тўловлар бўйича Telegram ва SMS орқали тезкор билдиришномалар олиш имконини беради.

Бундан ташқари, тадбиркорлар реал вақт режимида амалга оширилган барча тўловлар ва транзакциялар бўйича батафсил маълумотлар ҳамда таҳлилий ҳисоботлардан фойдаланиши, UzQR орқали қабул қилинган тўловларни бекор қилиши ва маблағни тўловчига қайтариши мумкин бўлади.

Янги тизим онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал кассалар билан интеграция қилиш учун API калитларини шакллантириш ҳамда барча савдо шохобчалари, UzQR стикерлари ва тўловларни ягона платформа орқали марказлашган ҳолда бошқариш имкониятини ҳам тақдим этади.

Тизим фойдаланувчиларига техник ва ахборот кўмагини кўрсатиш мақсадида 24 соат, ҳафтанинг 7 куни ишловчи 1835 қисқа рақамли Call-марказ ҳамда @uzqr_uz_bot Telegram боти ҳам ишга туширилди.


Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган