Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

АҚШда парранда гриппи хонаки мушуклар орасида ҳам тарқалмоқда

02.07.2026 12:09

38

Мутахассислар вируснинг мушуклардан сигирларга ҳам юқиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бундай ҳолатларда вирус сутга ҳам ўтиши эҳтимоли мавжуд. Агар зарарланган хом сут пастеризация қилинмасдан истеъмол қилинса, у инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

АҚШда парранда гриппининг А (H5N1) тури хонаки мушуклар орасида ҳам қайд этилмоқда. Америка ветеринария тиббиёт ассоциацияси (AVMA) маълум қилишича, жорий йил бошидан буён ўнлаб мушукларда мазкур вирус аниқланган.

Мутахассислар вирус тарқалишини ёввойи қушлар миграцияси ҳамда паррандалар савдоси билан боғламоқда. Шунингдек, эпизоотик назоратнинг етарли даражада олиб борилмаслиги ва айрим парранда эгаларининг бефарқлиги касалликнинг кенгайишига сабаб бўлаётган омиллар сифатида кўрсатилмоқда.

Маълум қилинишича, АҚШда парранда гриппининг ушбу тури илк бор 2022 йилда Орегон штатидаги паррандачилик фермасида қайд этилган.

Мутахассислар вируснинг мушуклардан сигирларга ҳам юқиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Бундай ҳолатларда вирус сутга ҳам ўтиши эҳтимоли мавжуд. Агар зарарланган хом сут пастеризация қилинмасдан истеъмол қилинса, у инсон саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Ветеринарлар аҳолини хонаки ҳайвонларни касал ёки ёввойи қушлар билан алоқадан сақлаш, уларга хом сут ва яхши пиширилмаган парранда гўштини бермасликка чақирмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган