Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркиби маълум қилинди

02.07.2026 20:37

37

Ҳудудлар кесимида энг кўп тожик аҳолиси Сурхондарё вилояти (273,7 минг нафар), Наманган вилояти (254,7 минг нафар) ва Фарғона вилоятида (210,2 минг нафар) истиқомат қилади.

Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижалари асосида Ўзбекистон аҳолисининг миллий таркибига оид маълумотларни эълон қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 89,4 фоизи ёки 34,9 миллион нафарини ўзбеклар ташкил этади.

Сони бўйича кейинги ўринларда:

- тожиклар — 1,28 млн нафар;

- қорақалпоқлар — 841,4 минг нафар;

- қозоқлар — 707,3 минг нафар;

- руслар — 606,5 минг нафар;

- туркманлар — 194,8 минг нафарни ташкил этган.

Бошқа миллат вакиллари сони эса қарийб 300 минг нафар экани қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида энг кўп тожик аҳолиси Сурхондарё вилояти (273,7 минг нафар), Наманган вилояти (254,7 минг нафар) ва Фарғона вилоятида (210,2 минг нафар) истиқомат қилади.

Қозоқ аҳолисининг асосий қисми Тошкент вилояти (335,7 минг нафар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (236,6 минг нафар) яшайди. Мамлакатдаги рус аҳолисининг деярли ярми эса Тошкент шаҳрида истиқомат қилади.

Шунингдек, дастлабки маълумотларга кўра, аксарият йирик миллий гуруҳларда эркаклар сони аёлларга нисбатан бироз кўпроқ. Руслар орасида эса аксинча, аёллар улуши юқори экани қайд этилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган