Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тошкент вилоятида иссиқхоналарни бузиш ва иситиш тизимидан узиш ишлари бошланди

03.07.2026 10:30

31

Тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасига кўчириш таклиф этилмоқда. Кўчишга розилик билдирганларга кредитларни тўлаш муддати 5 йилгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.

Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент, Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида иссиқхоналарни демонтаж қилиш ҳамда уларни сунъий иситиш тизимларидан узиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Маълум қилинишича, ишлар Экология қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги махсус комиссия томонидан олиб борилмоқда.

Қўмитага кўра, айрим иссиқхоналар куз-қиш мавсумида кўмир, мазут, автомобиль шиналари ва бошқа зарарли ёқилғилардан фойдаланган. Бу эса атмосфера ҳавосининг ифлосланишига ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатган.

Тадбиркорларга иссиқхоналарни Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасига кўчириш таклиф этилмоқда. Кўчишга розилик билдирганларга кредитларни тўлаш муддати 5 йилгача, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан узайтирилади.

Шунингдек, 2028 йил 1 апрелга қадар иссиқхона конструкциялари ва ускуналарини демонтаж қилиш, ташиш ҳамда қайта ўрнатиш харажатлари ер майдонининг ҳар бир сотихи учун 500 минг сўмгача миқдорда бир марталик компенсация қилиб берилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган