Венесуэлада юз берган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2595 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат президенти ваколатли вакили Делси Родригес маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, офат оқибатида жабрланганлар сони 12,4 минг нафарга етган. Мамлакатда қидирув-қутқарув ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Делси Родригес зилзила оқибатларини бартараф этиш учун ёрдам юборган барча давлатларга миннатдорлик билдирди. Унинг таъкидлашича, айрим мамлакатлар билан дипломатик муносабатлар мавжуд бўлмаса-да, улар гуманитар ёрдам кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнга ўтар кечаси Венесуэлада кетма-кет бир нечта ер силкинишлари содир бўлган. Энг кучли зилзилаларнинг магнитудаси 7,2 ва 7,5 баллни ташкил этган. Табиий офат оқибатида пойтахт Каракасда кўплаб бинолар вайрон бўлган, мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.

