Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Президент: Сергели ва Янгиҳаётдаги нохуш ҳид муаммоси бартараф этилиши шарт

04.07.2026 17:56

17

Сергели ва Янгиҳаёт аҳолисини безовта қилаётган нохуш ҳид муаммосини ҳал этиш учун 1 сентябрга қадар сув тозалаш иншоотига замонавий фильтрлар ўрнатилади. Келаси йилдан эса Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган янги сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Сергели туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга бағишланган йиғилишда ҳудуддаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги 10 йилда туманда 30 минг хонадонли янги уй-жойлар, 2 миллион квадрат метрлик саноат, савдо ва сервис объектлари барпо этилди. Тадбиркорлар сони 2,5 мингтадан 6,2 мингтага, бюджет тушумлари эса 382 миллиард сўмдан 2,2 триллион сўмгача ошди. Шунингдек, 9 километрлик ер усти метроси ва 8 та метро станцияси қурилди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари транспорт, йўл, электр, сув ва канализация соҳаларида ҳали ҳам ечимини кутаётган муаммолар борлигини таъкидлади.

Метронинг яна 8,5 километр қисми остида савдо ва сервис объектлари қурилиши ҳисобидан 137 та янги объект, 1–1,5 мингта иш ўрни ва бюджетга йилига қўшимча 20–25 миллиард сўм тушум яратилиши қайд этилди.

Йиғилишда Сергели таркибига қўшилган 13 та маҳалладаги 629 та ёритиш устунини 10 кун ичида ишга тушириш, йил охиригача эса ушбу маҳаллаларни тўлиқ канализация тармоғига улаш вазифаси қўйилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида «Шаҳаролди», «Ўзгариш» ва «Қумариқ» нимстанцияларини ўз вақтида ишга тушириш топширилди. Президент Бектемир, Мирзо Улуғбек, Сергели, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларидаги 46 та маҳаллада электр, сув, канализация ва йўл билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши шартлигини таъкидлади.

Сергели ва Янгиҳаёт аҳолисини безовта қилаётган нохуш ҳид муаммосини ҳал этиш учун 1 сентябрга қадар сув тозалаш иншоотига замонавий фильтрлар ўрнатилади. Келаси йилдан эса Қуйи Чирчиқ туманида қуввати 300 минг куб метр бўлган янги сув тозалаш иншооти қурилиши бошланади.

Транспорт соҳасида жорий йил Сергелининг асосий 23 километр йўлида ҳаракат хавфсизлиги қайта ташкил этилади. Бунинг доирасида 455 та «ақлли» светофор, 150 та янги автобус бекати ва 10 минг ўринли автотураргоҳ барпо этилади.

Келаси йил Янги Сергели кўчасида 5,5 километрлик BRT йўлаги қурилиб, у Шота Руставели кўчаси билан боғланади. Шунингдек, Тошкент ҳалқа йўлида Сергели, Бектемир ва Янгиҳаётни пойтахтнинг бошқа ҳудудлари билан боғлайдиган янги кўприк қурилиши жадаллаштирилади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган