Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.
Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини дрон қурилмаси ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринишган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилиб, учувчисиз учиш аппаратига маҳкамланган 2 кг 32 гр “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

