Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвонини таъсис этишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди.
Қонунга мувофиқ, амалдаги «Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвони негизида коммунал хўжалиги соҳаси учун алоҳида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган коммунал хўжалиги ходими» фахрий унвони таъсис этилади.
Муҳокамалар якунида қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

