Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3 минг нафардан ошди

06.07.2026 11:07

17

Мамлакат Миллий ассамблеяси спикери Хорхе Родригеснинг маълум қилишича, табиий офатдан жабрланган 86 794 та оилага ёрдам кўрсатилган. Бироқ 17 345 нафар киши ҳалигача бошпанасиз қолмоқда.

Венесуэлада содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3 342 нафарга етди. Турли даражада жароҳат олганлар сони эса 16 740 нафарни ташкил этмоқда.

Мамлакат Миллий ассамблеяси спикери Хорхе Родригеснинг маълум қилишича, табиий офатдан жабрланган 86 794 та оилага ёрдам кўрсатилган. Бироқ 17 345 нафар киши ҳалигача бошпанасиз қолмоқда.

Зилзила оқибатида мамлакат инфратузилмасига ҳам катта зарар етган. Расмий маълумотларга кўра, 856 та бино шикастланган бўлиб, шундан 190 таси бутунлай вайрон бўлган.

24 июнь куни рўй берган иккита кучли зилзиладан кейин ҳудудда 995 марта такрорий ер силкиниши (афтершок) қайд этилган.

Офат оқибатларини бартараф этиш ишларига хориждан келган 4 088 нафар қутқарувчи, 29 567 нафар ҳарбий хизматчи, фавқулодда вазиятлар ходими ва мутахассис, шунингдек, 27 482 нафар кўнгилли жалб этилган.

Уй-жойидан айрилган аҳоли учун 79 та вақтинчалик лагерь ташкил этилган. Жабрланган ҳудудларга ҳозирга қадар 9 585 тонна озиқ-овқат ва 669 минг литрдан ортиқ ичимлик суви етказиб берилган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган