Жорий йилнинг 15 июлидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланади. Бунда:
- 15 июлдан 3 августгача лойиҳаларни киритиш;
- 4–18 август кунлари лойиҳаларни саралаш;
- 19–21 август кунлари тарғибот босқичи;
- 22–31 август кунлари овоз бериш босқичи;
- 1–10 сентябр кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 1 сентябр — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.

