Президент Шавкат Мирзиёевга 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан ахборот берилди.
Қиш мавсумида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида 120 минг тонна автобензин захираси яратиш, иссиқлик электр станцияларига 4 миллион 161 минг тонна кўмир, аҳолига эса 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган.
Шунингдек, 881 та маҳалладаги 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш, магистрал газ қувурларини таъмирлаш ва газ тармоқларини модернизация қилиш ишлари амалга оширилади.
Президент мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

