Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Иқлимшунос Европадаги аномал иссиққа уч омил сабаб бўлганини маълум қилди

08.07.2026 08:59

3

Унинг сўзларига кўра, юқори босимли ҳудуд дастлаб Испания ва Франция устида шаклланган бўлиб, кейинчалик Нидерландия томон силжиган. Июн ойи охирида мамлакатнинг Лимбург вилоятида ҳаво ҳарорати 39,4 даражагача кўтарилган.

Европада кузатилаётган аномал иссиқ тўлқинига барқарор антициклон, жанубдан кириб келган иссиқ ҳаво оқимлари ва глобал иқлим ўзгариши сабаб бўлган. Бу ҳақда Нидерландия Қироллик метеорология институти иқлимшуноси Петер Сигмунд маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, юқори босимли ҳудуд дастлаб Испания ва Франция устида шаклланган бўлиб, кейинчалик Нидерландия томон силжиган. Июн ойи охирида мамлакатнинг Лимбург вилоятида ҳаво ҳарорати 39,4 даражагача кўтарилган.

Иқлимшунос таъкидлашича, иқлим кузатувлари ва моделлари таҳлили 24–26 июнь кунлари кузатилган уч кунлик иссиқ тўлқини глобал иқлим ўзгариши таъсирида, саноатгача бўлган даврга нисбатан 3 даражадан ортиқроқ иссиқ бўлганини кўрсатган. Унинг фикрича, глобал исишсиз бундай юқори ҳароратларни кузатиш деярли мумкин эмас.

Расмий маълумотларга кўра, 22–28 июнь кунлари иссиқ ҳаво оқибатида Нидерландияда 3532 нафар, Францияда эса 2025 нафар киши вафот этган.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган