Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

1 августдан жарима майдончасидан автомобилни олиб чиқиш тартиби ўзгаради

08.07.2026 19:05

30

Янги тартибга кўра, транспорт воситасини чиқаришга рухсат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро ҳужжатини ижро этувчи орган томонидан «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади. Рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади. Қоғоз кўринишидаги рухсатномалардан фойдаланиш амалиёти бекор қилинади.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб жарима майдончасига олиб келинган транспорт воситаларини чиқариш тартиби тўлиқ рақамлаштирилади. Энди автомобилни сақлаш жойидан олиб чиқиш учун рухсатнома фақат электрон шаклда расмийлаштирилади.

Янги тартибга кўра, транспорт воситасини чиқаришга рухсат маъмурий ишни кўриб чиқувчи орган (мансабдор шахс) ёки ижро ҳужжатини ижро этувчи орган томонидан «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади. Рухсатнома QR-код билан тасдиқланиб, электрон шаклда юборилади. Қоғоз кўринишидаги рухсатномалардан фойдаланиш амалиёти бекор қилинади.

Қарор билан жарима майдончалари фаолияти ҳам рақамли тизим асосида юритилади. Хусусан, жарима майдончасига олиб келинган транспорт воситаларининг кириши ва чиқиши «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олинади ва назорат қилинади.

Шунингдек, барча жарима майдончалари давлат рақам белгиларини автоматик аниқлайдиган камералар, кириш-чиқишни қайд этувчи техник қурилмалар ҳамда бошқа зарур ускуналар билан жиҳозланади.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган