Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

МИБ: Хива шаҳар, Янгиариқ ва Урганч туманларида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

09.07.2026 07:56

12

Ярмаркада 160 дан зиёд фуқаролар қатнашди. Унда 135 та корхона ва ташкилот томонидан 675 та бўш иш ўринлари тақдим этилди.

Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар, Янгиариқ ва Урганч туман бўлимлари иш юритувидаги алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича туман-шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари билан ҳамкорликда алимент қарзи бўлган, ишга муҳтож қарздорларнинг қизиқиши, лаёқати ва мутахассислигига қараб ишга жойлаштириш чоралари бўйича Меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.


Ярмаркада 160 дан зиёд фуқаролар қатнашди. Унда 135 та корхона ва ташкилот томонидан 675 та бўш иш ўринлари тақдим этилди.


Ўтказилган ярмаркалар натижасида 15 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланган бўлса, 12 нафар фуқарога касб-ҳунарга ўқитиш бўйича бепул ваучерлар берилди, мазкур тадбир якунига кўра яна 10 нафар фуқаро, жумладан алимент тўловчи шахслар ишга жойлашиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.


Бундан кўриниб турибдики, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан ишсиз қарздорларга ҳам кўмак, ҳам енгиллик қилиниши борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлардан алимент тўловчи оталар унумли фойдаланиб, берилган имкониятлардан фойдаланиб келишмоқда.

Бу эса ўз-ўзидан фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент қарздорликларининг камайишига сабаб бўлмоқда.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман-шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган