Рекламангиз учун жой

Формат: 1200x90px | Боғланиш: info@ogoh.uz

Тўрт ҳудудда кредитларни ўзлаштирган банкирлар ушланди

09.07.2026 14:24

9

Риштондаги банк ходимлари 25 фоиз устама билан 747 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб, ўзлаштириб юборган.

Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Андижон ва Бухоро вилоятларида кредит маблағларини ўзлаштирган "банкир"лар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг 3 нафар БХМ ходимлари ўзаро тил бириктириб, 5 нафар фуқаронинг номига имтиёзли кредит маблағи ажратиб, 146 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкларидан бирининг Риштон филиали масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 21 нафар фуқаронинг номига “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ҳунармандчилик ва тикув дастгоҳлари сотиб олиш ҳамда иссиқхона қуриш учун йиллик 14 фоиз устама билан ва чорвачилик учун йиллик 25 фоиз устама билан 747 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ажратиб, уларга бу ҳақида хабар бермасдан, ушбу ажратилган кредит маблағларини таъминотчи корхоналарга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкнинг БХМ бошқарувчиси собиқ ўринбосари (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Э.Х.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъектини ташкил қилиб, сохта маълумотлар орқали 500 млн сўм кредит маблағи ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг собиқ раҳбари ва собиқ мутахассиси ўзаро тил бириктириб, фуқароларнинг хабарисиз уларнинг номига 110 млн сўм кредит маблағларини ажратиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўштепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг собиқ бўлим бошлиғи фуқаро М.Д.нинг ишончига кириб, унга уй-жой сотиб олишига 240,5 млн сўм ипотека кредити ажратиб беришини айтиб, қалбаки кредит шартномаси эвазига ажратилган кредит маблағларидан 90 млн сўмини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Улашиш:

Ellipsis Сўнгги янгиликлар

Ellipsis Энг кўп ўқилаётган